Афғонистонда TikTok фойдаланувчилари ҳибсга олинмоқда
Аввалроқ шахмат ўйини тақиқланган эди.

Афғонистонда TikTok ва геймерлик платформаларидан фойдаланувчилар ҳибсга олинаётгани ҳақида Khaama Press ахборот берди. Бу чоралар Эзгуликни тарғиб қилиш ва ёмонликнинг олдини олиш вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда.
Вазирлик матбуот котиби Сайфулислом Ҳайбар эълон қилган видеороликда икки TikTok фойдаланувчиси қилган ишларидан афсусда эканини билдирган. Улардан бири — блогер Ҳорун Пакора TikTok орқали аёллар билан мулоқот қилганини тан олган.
Маълумот учун, аввалроқ Афғонистонда шахмат ўйинига ҳам тақиқ жорий этилганди.







