Энди чизиқни босганлик учун камералар жарима ёзмайди
Фақатгина “stop-liniya” бундан мустасно.

Автомобиль йўлларида ҳаракат тартибини соддалаштириш ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, бу қарор ҳайдовчиларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган.
Қарорга кўра, 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб содир этилган қоидабузарликлар автоматлаштирилган фото ва видео камералар орқали қайд этилмайди. Фақатгина “stop-liniya” (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.
Бу ўзгариш натижасида ҳайдовчи тасодифан чизиқни босиб қўйса, камера орқали жаримага тортилмайди. Аммо ЙПХ ходими бу ҳолатни аниқласа, қоидабузарлик мавжуд тартибда расмийлаштирилади. Эслатиб ўтамиз, 1 июндан жарима баллари тизими ҳам кучга киради.







