Россия Қирғизистонда АЭС қурмоқчи
Лойиҳа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган.

Россия Қирғизистонда кичик атом электр станцияси (АЭС) қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Росатом" давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёв маълум қилди.
“Бир неча йил олдин кун тартибига кирган масала – бу Қирғизистонда кичик АЭС қуриш лойиҳаси. Биз ҳамкорларимизга ўзимизнинг анъанавий маҳсулотимизни таклиф этдик. Бу маҳсулот асосида Ўзбекистон билан аллақачон шартномалар имзоланган, Мянма билан музокаралар олиб борилмоқда ва Якутияда ҳам шундай станция қурилмоқда,” — деди Лихачёв.
Лойиҳа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган бўлсада, Россиянинг минтақадаги энергия соҳасидаги фаоллиги ортиб бораётгани кузатилмоқда.







