Швейтсария Россия билан савдода янги чекловлар жорий қилди
Россиянинг яна бир нечта транспортлари халқаро савдодан узилди.

Европа Иттифоқининг санкцияларига қўшилган ҳолда Швейтсария ҳукумати ҳам Россиянинг айрим аэропортлари ва денгиз портлари билан савдо фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти (СEСО) расмий сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, чекловлар қуйидаги олтита аэропортга тааллуқли: Москва яқинидаги “Внуково” ва “Жуковский” ҳамда Перм, Псков ва бошқа икки минтақавий аэропорт. Шунингдек, Астрахан, Махачқалъа, Новороссийск, Приморск ва Уст-Луга каби муҳим стратегик аҳамиятга эга денгиз портлари ҳам санкциялар рўйхатига киритилган.
Мазкур қарор Швейтсариянинг нейтраллик сиёсатига қарамай, халқаро хавфсизлик ва геосиёсий барқарорликни таъминлаш борасидаги позициясини мустаҳкамлаш йўлида ташланган навбатдаги қадам сифатида талқин қилинмоқда.
Экспертларнинг фикрича, бу тақиқ Россия ташқи савдо тармоғига сезиларли босим ўтказиши мумкин, айниқса, юк ташиш ва экспорт-импорт операцияларида.







