Жаҳон

Японияда ирқий камситиш муаммоси кескинлашмоқда

Япон ресторанининг қарори ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсга сабаб бўлди.

Японияда ирқий камситиш муаммоси кескинлашмоқда

 

Япониянинг Осака шаҳридаги ресторанларнинг бирида хитойлик мижозларга хизмат кўрсатмаслик тўғрисида чиқарган қарори кенг жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди.

 

Ресторан эшигига осилган ёзувда Хитойдан келган меҳмонларга хизмат кўрсатилмаслиги аниқ баён этилган. Ресторан вакиллари бу қарорни баъзи хитойлик мижозларнинг “қўпол ва тартибсиз хатти-ҳаракати” билан изоҳлашган. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат юзасидан кескин баҳс-мунозаралар авж олган — айримлар бу қарорни тушунишга ҳаракат қилса, бошқалар уни очиқ камситиш деб баҳоламоқда.

 

Бу Япония бизнес соҳасида хитойликларга нисбатан билдирилган илк норасмий санкция эмас. 2023 йилда Токиодаги бир ресторан хитойлик блогерга “Хитой вируси” хавфини сабаб қилиб, киришни тақиқлаган эди. 2024 йил июль ойида эса бошқа бир Токиодаги кафе хитойлик ва жанубий кореялик сайёҳларни қабул қилмаслигини эълон қилган.

 

Япония қонунчилигига кўра, тил тўсиқлари ёки коммуникация муаммолари асосида мижозларга хизмат кўрсатишни рад этиш мумкин. Бироқ мамлакат конституциясида ирқий ёки миллий белгилар асосида камситиш қатъиян ман этилади. Шу боис, айрим япон юристлари бу каби ҳолатлар конституциявий нормаларга зид келишини таъкидламоқда.

 

Бу воқеа Япония ва Хитой ўртасидаги ижтимоий ва дипломатик муносабатларда сезиларли тарангликни юзага келтириши мумкин.

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

custom img

Журналистлар Трампни судга берди

Икки медиа ташкилоти Truth API хизматини тўхтатишни ва Оқ уйнинг расмий баёнотларини фақат ушбу платформа орқали эълон қилишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

custom img

Россиялик блогер қозоқларнинг рус тилини билмаслигини танқид қилгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилди

Ксения Гузаевага Қозоғистонга 5 йил муддатга кириш тақиқланди.

custom img

Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқдан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди

Янги туғилган чақалоққа мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.

custom img

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди

Шунингдек, солиқ тўламаган хорижликларни депортация қилиш таклифи ҳам илгари сурилди.

custom img

Путин илк бор Курил оролларига ташриф буюрди — Япония эътироз билдирди

Япония ТИВ Итуруп ва бошқа жанубий Курил оролларини ўз ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидлаган.

custom img

Украинада фарзандсиз аёлларни фронтга юбориш таклиф қилинди

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиси мамлакатда ҳарбий хизматга яроқли аҳоли камайиб бораётганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"