Жаҳон

Италия Украинага 3 миллиард евролик қурол етказиб берди

Италия Украина учун захирадаги қуролларни сафарбар этган.

Италия Украинага 3 миллиард евролик қурол етказиб берди

2022 йилдан бери Италия Украинага тахминан 3 миллиард евро миқдорида қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб берган. Бу ҳақда Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг парламент хавфсизлик қўмитаси ёпиқ йиғилишида маълум қилган.

 

Маълумотларга кўра, бу қурол-яроғ Украинага алоҳида харид қилинмаган, балки Италия қуролли кучлари омборларида йиллар давомида тўпланган ортиқча захиралардан иборат. Шу билан бирга, 11 май куни Италия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Рим томонидан Киевга ҳарбий ва гуманитар эҳтиёжлар учун 2,5 миллиард евро йўналтирилганини маълум қилган.

 

Вазир Крозеттонинг сўзларига кўра, Украинага асосан эскирган техника юборилган бўлсада, бу Италия учун миллий арсеналларни тўлдириш заруратини юзага келтирган. Шу сабабли Бош штаб бошлиғига мамлакатдаги барча мавжуд қурол-яроғларни қайта инвентаризация қилиш топширилган.

 

2022 йилдан бери Италия Украинанинг ҳарбий эҳтиёжларини қоплаш учун 10 та ҳарбий ёрдам пакетини тузган. Илгари хабар қилинганидек, 11-ёрдам пакетига 400 дона М113 зирҳли транспортёр киритилган бўлиб, уларнинг утилизацияси уларни Украинага жўнатишдан қимматроққа тушиши мумкин эди.

 

Юборилган ҳарбий ёрдам тафсилотлари расман таснифланган бўлсада, маҳаллий ОАВ айрим маълумотларни эълон қилиб келмоқда. Хусусан, илгари Киевга М113 БТР ва САМП/Т зенит-ракета мажмуалари юборилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Италия Украинага 3 миллиард евролик қурол етказиб берди | Zamon.uz