Лас-Вегасдаги спорт залда отишма содир бўлди
Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган спорт залда содир бўлган отишмада 2 киши ҳалок бўлди, 4 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда шаҳар полицияси расмий баёнот берди.
Полиция капитани Эсмералда Боведанинг айтишича, воқеа 16 май куни кундузи юз берган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа жойига етиб келганида, қуролланган эркак спортзал эшиги олдида турган. У қочишга уринган, аммо полиция унга қарата ўқ узиб, гумонланувчини қўлга олган. У касалхонада вафот этган.
Ҳодиса жойида яна бир жасад топилган. Уч киши касалхонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда. Яна бир жабрланувчи енгил жароҳат билан мустақил равишда шифохонага мурожаат қилган. Полиция воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.







