Исроил Ҳусийлар ракетасини тўхтатиб қолди
Ҳусийлар бу ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олган.

Якшанба куни эрталаб Исроил ҳарбийлари Яман ҳудудидан учирилган баллистик ракетани муваффақиятли тўхтатиб қолганини маълум қилди. Ракета зарбаси ҳаво ҳужуми огоҳлантириш тизимини ишга туширди ва мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида сиреналар янгради.
Ҳусийлар гуруҳи бу ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди. Улар Тел-Авивдаги Бен Гурион аэропорти томон икки баллистик ракета отганини айтишди. Ушбу аэропортга аввалги ҳужум 4 май куни амалга оширилган эди. Натижада бир нечта одам жароҳатланган эди.
Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ушбу гуруҳ 2023 йил октябридан бери Исроилга қарши ҳужумлар уюштириб келмоқда. Ҳусийлар, шунингдек, Қизил денгиздаги халқаро кемаларга ҳам ҳужум қилганини, бу ҳаракатлар Ғазо урушида ҲАМАСга бирдамлик сифатида амалга оширилаётганини баён қилган.







