Жаҳон

Сурия босмахоналарни ўзгартирмоқчи

Сурия банкнотлари энди БАА ва Германияда босилиши мумкин.

Сурия босмахоналарни ўзгартирмоқчи

Хабарларга кўра, Сурия ҳукумати миллий валютаси — Сурия фунтини чоп этиш ишларини Бирлашган Араб Амирликлари ва Германияга кўчириш имкониятларини анчадан бери ўрганиб келмоқда. Шу вақтгача, яъни сўнгги ўн йилдан ортиқ вақт давомида Сурия банкнотлари Россияда босиб чиқариларди.

 

Европа Иттифоқи бу йил февраль ойида Дамашққа нисбатан санкцияларни юмшатганидан сўнг, бу борадаги ҳаракатлар жадаллашган.

 

Хабарларга кўра, Германияда икки компания — Бундесдрускереи (давлат корхонаси) ва Гиесеске+Девриент (хусусий компания) Сурия пулларини чоп этишга қизиқиш билдирган.

 

Янги Сурия раҳбарияти нафақат босмахона локациясини ўзгартиришни, балки банкнотлардан собиқ президент Башар Асаднинг портретини олиб ташлаб, пул дизайнини янгилашни ҳам режалаштирмоқда.

 

Маълумот учун, Россия 2012 йилдан буён Сурия фунтини чоп этиб келмоқда. Бунгача эса бу ишни Австриядаги компания бажарган, аммо Европа Иттифоқи томонидан Сурия фуқаролар уруши сабабли киритилган санкциялар ортидан шартнома бекор қилинган эди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Сурия босмахоналарни ўзгартирмоқчи | Zamon.uz