Туркиядаги ёнғин бўйича тергов ишлари тугатилди
Айрим айбланувчиларга 2000 йилгача қамоқ жазоси сўралди.

Туркиянинг Болу вилоятида жойлашган Карталкая тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин бўйича олиб борилган тергов ишлари ниҳоясига етиб, прокуратура айблов хулосасини тайёрлади. Унда ҳодисага алоқадор 13 нафар шахсга 70 дан ортиқ жиноят моддаси бўйича айблов илгари сурилган бўлиб, баъзи айбланувчилар учун 1998 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси сўралмоқда.
Айбланувчилар сафида меҳмонхона эгалари, бошқарув кенгаши аъзолари, менежерлар, хизмат кўрсатувчи ходимлар, шунингдек Болу вилоят ҳокимиятининг объектда текширув ва лицензиялаш учун масъул бўлган айрим мансабдор шахслари ҳам бор. Улар эҳтиётсизлик ва хавфсизлик чораларига риоя қилмаганликда айбланмоқда. Ҳодиса натижасида инсонлар ҳаётига зомин бўлган ёки уларнинг соғлиғига жиддий зарар етказилган.
Шунингдек, яна 22 нафар шахсга ҳар бири учун 22,5 йилгача қамоқ жазоси талаб қилинмоқда.







