Миср аэропортида қозоғистонлик аёл ҳалок бўлди
Унинг устига катта реклама тахтаси қулаб тушган.

Кеча, 18 май куни Мисрнинг Шарм Эл-Шайх халқаро аэропортининг 2-терминалида катта реклама тахтаси қулаб тушиши оқибатида Қозоғистонлик йўловчи ҳалок бўлди, яна икки киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Миср Фуқаро авиацияси вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса SCAT Аирлинесънинг Астана йўналишига DV 2570 рейси кутаётган вақтида юз берган. Жабрланганлар дарҳол Шарм Эл-Шайх халқаро шифохонасига етказилган. Афсуски, шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай, аёллардан бири ҳаётдан кўз юмди. Қолган икки аёлнинг аҳволи барқарорлашган.
Вазиятга жавобан юқори мартабали расмийлар воқеа жойига юборилди, хавфсизлик чоралари кўриб чиқилди ва зарур ёрдам кўрсатилди. Ҳалок бўлган аёлнинг ўғли учун меҳмонхона жойи ажратилди, Қозоғистон элчихонаси билан ҳамкорлик олиб борилмоқда. Прокуратура ҳодиса юзасидан расмий тергов бошлади.







