Россия ва Украина шу ҳафта келишувга эришиши мумкин
Икки давлат ўртасида онлайн музокара ўтказилиши кутилмоқда.

Россия ва Украина ўртасида навбатдаги музокаралар шу ҳафта онлайн форматда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, музокараларнинг асосий мавзуси — “1000 га 1000” шаклидаги ҳарбий асирларни ўзаро алмашиш масаласидир. Мазкур келишувга эришилса, музокаралар бошланиши эҳтимоли ошади.
Хабарда таъкидланишича, алмашинув бўйича рўйхатларни келишиш жараёни эртага Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Украина матбуоти июнь ойида музокаралар режалаштирилгани ҳақида маълумот берган эди, бироқ бу жараён янада тезроқ бошланиши мумкинлиги эндиликда аён бўлмоқда.








