Жаҳон

Россия йил охиригача Украина мудофаасини ёриб ўтади

Мутахассислар Россиянинг ғалабасига шубҳа билан қарамоқда.

Россия йил охиригача Украина мудофаасини ёриб ўтади

 

Россия президенти Владимир Путин Россия қўшинлари 2025 йил охиригача Украина шарқидаги тўрт вилоятни тўлиқ назоратга олишини кутмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги президент позициясидан хабардор манбага таяниб хабар бермоқда.

 

Манбага кўра, Путин Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши ҳақида халқаро миқёсда давом этаётган музокараларга қарамай, зарурат туғилса, ўз мақсадларига эришиш учун урушни узоқ муддат давом эттиришга тайёр. У, шунингдек, АҚШ томонидан жорий этилиши кутилаётган янги санкцияларга нисбатан оптимистик кайфиятда экани таъкидланган.

 

Шу билан бирга, Лондонда жойлашган Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг катта илмий ходими Бен Барри Россиянинг бу йил охиригача Украина шарқидаги тўрт вилоят устидан тўлиқ назорат ўрнатиши эҳтимоли пастлигини билдирган.

 

Россия Мудофаа вазирлигига яқин манба ҳам бу фикрни тасдиқлаб, Украина дронларининг интенсив ҳужумлари Россия қўшинларининг кенг кўламли операцияларини анча мураккаблаштирганини ва катта йўқотишларга олиб келаётганини айтган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Россия йил охиригача Украина мудофаасини ёриб ўтади | Zamon.uz