Трамп Камала Харрисни коррупцияда айблади
Харрис машҳурларга пора беришда айбланган.

АҚШ президенти Доналд Трамп вице-президент Камала Харрисга қарши жиддий айбловлар билан чиқди. Унга кўра, Харрис машҳур шахсларнинг очиқ қўллаб-қувватлаши эвазига уларга ноқонуний тарзда пул тўлаган. Трамп бу ҳолатни АҚШ сайлов қонунчилигини бузиш сифатида баҳоламоқда ва тегишли идоралардан тергов ўтказишни талаб қилди.
“Truth Social” ижтимоий тармоғидаги постида Трамп танқидий руҳда шундай деди: “Камала Харрис Брюс Спрингстинга сайловолди ташвиқоти пайтида заиф чиқиш қилгани учун қанча тўлаган? Агар у чин мухлис бўлса, нега пул олган?”
Трампнинг фикрича, бундай тўловлар шунчаки “нутқ тўлови” кўринишида яширилган бўлиши мумкин, аммо аслида сиёсий ёрдам эвазига мукофот бўлган. Бу эса сайловга аралашиш бўйича амалдаги қонунларни бузади.
Трамп танқидини фақат Спрингстеэн билан чеклаб қўймади. У Беёнсе, Опра Уинфри ва ирландиялик мусиқачи Боно каби машҳурларни ҳам тилга олди: “Беёнсе ҳақида нима дейсиз? Опра ва Боно қанча пул олди? Бу масалада жиддий тергов ўтказилиши керак”.
Ушбу баёнотда Трамп, машҳурларнинг иштироки билан Харрис сунъий равишда оммавий қўллаб-қувватлаш муҳитини яратишга уринганини, бунинг эса “умидсиз ва қиммат ташаббус" бўлганини айтди.
Трамп якунида машҳурларни “ватанпарвар бўлмаган санъаткорлар” деб атаб, бундай фаолиятни “бузилган сиёсий тизимдан пул ишлаб олишнинг ноқонуний ва бузуқ усули” сифатида танқид қилди.







