АҚШда 64 киши ихтиёрий равишда депортация қилинди
Улар учун махсус чартер парвоз ташкил этилган.

АҚШ ҳукумати “ихтиёрий депортация” дастурини ишга туширди ва дастлабки 64 нафар ноқонуний мигрантни Гондурас ҳамда Колумбияга чартер рейс орқали қайтарди. Дастур президент Доналд Трамп даврида эълон қилинган бўлиб, у мигрантларга мамлакатни ихтиёрий тарк этиш эвазига айрим имтиёзлар беришни кўзда тутади.
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигининг баёнотига кўра, ушбу мигрантлар CBP Home мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтган ва улар учун махсус чартер парвоз ташкил этилган. Иштирокчиларга бепул авиачипта, 1000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ва келажакда АҚШга қонуний равишда кириш имконияти тақдим этилади.
Гондурасга қайтган 38 нафар шахсга мамлакат ҳукумати қўшимча 100 доллар, озиқ-овқат талонлари берган ва иш билан таъминлашда ёрдам кўрсатишга ваъда берган. Колумбияга қайтган 26 кишига эса ижтимоий хизматлар кўрсатилди.








