Испанияда интернет ва мобил алоқа узилиб қолди
Telefónica янгиланиши носозликка сабаб бўлди.

Испаниянинг йирик шаҳарлари — Мадрид, Барселона, Валенция, Севия ва Билбао аҳолиси интернет ва мобил алоқанинг йўқлигидан шикоят қилмоқда. Айрим ҳудудларда электр таъминотида ҳам узилишлар кузатилган.
Мовистар, Оранге ва Водафоне каби етакчи телекоммуникация компаниялари тармоқдаги узилишларни тасдиқлаган. LBC радиостанциясининг хабар беришича, муаммо Telefónica компаниясининг тармоқ инфратузилмасини янгилаш жараёнидаги муваффақиятсизликдан келиб чиққан бўлиши мумкин. Telefónica мамлакатдаги кўплаб мобил операторларга асосий алоқа хизматларини кўрсатади.
Ҳозирча хизматларнинг тўлиқ тикланиш вақти ҳақида расмий маълумот берилмаган.







