Москвада Телеграм жаримага тортилди
Платформа ахборот хавфсизлигини бузишда айбланмоқда.

Москвадаги суд Телеграм мессенжерига икки маротаба маъмурий жарима солиб, умумий ҳисобда 2 миллион 800 минг рубль тўлашга мажбур қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.
Суд қарорига кўра, 800 минг рубль миқдоридаги биринчи жарима, Телеграмнинг Россия Федерацияси ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилмагани учун белгиланди.
Иккинчи жарима эса 2 миллион рублни ташкил этиб, бу мессенжернинг шахсий маълумотларни қайта ишлаш бўйича қонун талабларини бажармагани учун қўлланилди.
Телеграм вакиллари бу борада ҳозирча изоҳ бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, платформа Россияда аввал ҳам бир неча бор тартиб бузилишлар бўйича жаримага тортилган эди.







