Жаҳон

Трамп Украина бўйича кескин баёнотлар билан чиқди

Агар Украина бўйича силжиш бўлмаса, АҚШ можарони тартибга солишни Европага топширади.

Трамп Украина бўйича кескин баёнотлар билан чиқди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Украинанинг ҳозирги ҳолати ва можаро бўйича бир қатор кескин баёнотлар билан чиқди. Унинг таъкидлашича, агар яқин орада Украина масаласида сезиларли силжиш бўлмаса, АҚШ ушбу можарони тартибга солишдаги асосий ролни Европага топшириши мумкин.

 

Трампнинг айтишича, бу можаро аввалдан Европанинг муаммоси бўлиб қолиши керак эди ва Қўшма Штатлар унга аралашмаслиги лозим эди. Бироқ у шундай ҳолатга тушганидан сўнг, эндиликда тинч йўл билан ечим топиш устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.

 

Трампнинг асосий баёнотлари қуйидагича:

  • Украина уруши АҚШнинг уруши эмас, у фақат тинчликка эришишда воситачи бўлишга ҳаракат қилмоқда;
  • Украина билан мулоқот қилиш қийин бўлишига қарамай, қурол етказиб беришни кучайтириш имконияти кўриб чиқилмоқда;
  • Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтирмаётганини тинчлик имкониятларига ишониши билан изоҳлади;
  • Унга кўра, Путин ҳам можародан чарчаган ва урушни тўхтатишни хоҳламоқда;
  • Трампнинг фикрича, АҚШ аллақачон бошқа давлатларга нисбатан рекорд даражада ёрдам кўрсатган;
  • Ҳар қандай ҳолатда ҳам АҚШ аскарлари Украинага юборилмайди;
  • Яқин 2–4 ҳафта ичида Украинанинг урушни тўхтатиш йўлидаги ҳаракатлари баҳоланади;
  • Ватиканнинг музокараларда иштирок этиши АҚШнинг жараёндан чиқишини англатмайди;

 

У, шунингдек, босим нуқтасига етилгани ҳақида гапириб, “қизил чизиқ” мавжудлигини айтиб ўтди, бироқ унинг аниқ мазмунини очиқламади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп Украина бўйича кескин баёнотлар билан чиқди | Zamon.uz