Жаҳон

Британиялик ўсмирларнинг ярми интернетсиз дунёни орзу қилади

Ёшларнинг 46 фоизи “рақамли болалик”ни рад этади.

Британиялик ўсмирларнинг ярми интернетсиз дунёни орзу қилади

 

Янги социологик тадқиқот натижаларига кўра, 16 ёшдан 21 ёшгача бўлган британияликларнинг қарийб ярми – 46 фоизи ёшлигини интернетсиз ўтказишни афзал кўрган бўлар эди.

 

The Guardian нашрининг хабар беришича, тадқиқот натижалари интернет, хусусан ижтимоий тармоқларнинг ёшларга психологик таъсирига жиддий эътибор қаратмоқда. Респондентларнинг 70 фоизи ижтимоий тармоқларда вақт ўтказгач, ўзини руҳий жиҳатдан ёмон ҳис қилишини билдирган.

 

Сўровда иштирок этган ёшларнинг ярми тунги вақтда айрим иловалар ва веб-сайтларга киришни чекловчи “рақамли комендантлик соати” ғоясини қўллаб-қувватлаган.

 

Шунингдек, иштирокчиларнинг 25 фоизи кунига тўрт соатдан ортиқ вақтини ижтимоий тармоқларга сарфлайди. 42 фоизи эса ота-онаси ёки васийларига интернетдаги фаолияти ҳақида ёлғон маълумот беришини тан олган.

 

Тадқиқотда қизиқарли ҳолатлардан бири — 27 фоиз респондент интернетда ўзини бутунлай бошқача шахс сифатида кўрсатишини билдирган. 40 фоиз ёшлар эса аноним профиллардан бошқа одамларни «кузатиш» ёки ижтимоий босимлардан четда қолиш мақсадида фойдаланишини айтган.

 

Бу сўров Буюк Британия ҳукуматининг ижтимоий тармоқларга нисбатан қаттиқроқ назорат ўрнатиш, ҳатто уларни маълум соатларда вақтинча ўчириш ҳақидаги таклифлари фонида ўтказилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Британиялик ўсмирларнинг ярми интернетсиз дунёни орзу қилади | Zamon.uz