Жаҳон

Ҳиндистонда аёл 25 марта турмуш қурди

У турмуш ўртоқларининг мол-мулкини талон-тарож қилган.

Ҳиндистонда аёл 25 марта турмуш қурди

 

Ҳиндистоннинг Ражастан штати полицияси 23 ёшли Анурадҳа Пасванни исмли аёлни ҳибсга олди. У атиги етти ой ичида мамлакатнинг турли штатларида 25 эркакка турмушга чиқиб, уларни мол-мулкидан маҳрум қилганликда айбланмоқда.

 

Маълумотларга кўра, Пасванни 19 май куни Бҳопал шаҳрида ҳибсга олинган. У тўйдан кўп ўтмай турмуш ўртоғи ва унинг оиласининг қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб ғойиб бўлишга қаратилган мураккаб фирибгарлик схемасини яратишда айбланмоқда.

 

Терговчиларнинг маълум қилишича, у ҳар бир никоҳ учун сохта ҳужжатлардан фойдаланган. Ҳар бир ҳолатда у турмуш ўртоғи билан бир неча кун яшаб, кейин эса кечаси олтин заргарлик буюмлари, нақд пул ва электрон қурилмаларни олиб ғойиб бўларди.

 

3 май куни жабрланганлардан бири унинг устидан полицияга мурожаат қилган ва фирибгар фош бўлган.

 

Маълумотларга кўра, бу Ҳиндистонда биринчи бундай ҳолат эмас. 2023 йил июль ойида яна бир аёл 27 нафар эркакка турмушга чиқиб, улардан катта миқдорда пул ва мол-мулк ўғирлаб ҳибсга олинган эди. Ушбу фирибгар аёллар ёлғиз эмас, улар билан биргаликда ҳаракат қилувчи шериклар мавжуд бўлиб, улар «келин» учун муносиб куёвлар излашган ва тўй маросимини уюштиришган.

 

Куёвлар ишончига киргач, янги келин бир неча кундан сўнг ҳар хил баҳоналар, жумладан, касалхонага бориш каби сабаблар билан уйидан чиқиб кетиб, ғойиб бўлишади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ҳиндистонда аёл 25 марта турмуш қурди | Zamon.uz