Исроил Эроннинг ядровий объектларига зарба бермоқчи
Бироқ расмийлар бу ҳақида ҳали очиқламаган.

CNN манбаларига кўра, Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига эҳтимолий ҳарбий зарба беришга тайёргарлик кўрмоқда. АҚШ разведкаси бу ҳақда маълумот олган, бироқ ҳужум бўйича якуний қарор қабул қилингани ҳозирча номаълум.
Нашрга кўра, сўнгги ойларда бундай сценарийнинг амалга ошиш хавфи сезиларли даражада ошган. Бунинг сабаби Эроннинг ядровий дастуридаги фаол ҳаракатлар ва минтақадаги кескинлик билан боғлиқ.
Исроил расмийлари ҳозирча бу борада расмий изоҳ бермаган, аммо мутахассислар эҳтимолий ҳарбий зарба минтақада жиддий хавфсизлик инқирозини келтириб чиқариши мумкинлигини айтмоқда.







