Хитойда қадимий бино томи қулаб тушди
Ҳодиса оқибатида сайёҳлар жабрланган.

Хитойнинг Анҳуй провинциясидаги Фенгян шаҳрида жойлашган қадимий бинода томнинг қулаб тушиши оқибатида бир нечта сайёҳ жабрлангани маълум қилинди. Ҳодиса вақтида бинонинг остида одамлар бўлган.
Расмий маълумотларга кўра, томнинг қулаши сайёҳлардан бир нечтасига зарар етказган. Жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Маълумот учун, мазкур бино милодий 1375 йилда қурилган бўлиб, Хитойнинг маданий мероси сифатида рўйхатга олинган. Ҳодиса юзасидан маҳаллий расмийлар тергов ишларини бошлаган.







