Жаҳон

АҚШ Россияга етиб бора оладиган ракетани синовдан ўтказди

Бу синов ҳар йили режали тарзда ўтказилади.

АҚШ Россияга етиб бора оладиган ракетани синовдан ўтказди

АҚШ 21 май куни Minuteman III русумидаги қитъалараро баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Deutsche Welle’нинг ёзишича, ушбу ракета Россияга етиб бора оладиган имкониятга эга бўлиб, синов Калифорниядаги Ванденберг авиабазасида амалга оширилган.

 

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, бу синов ҳар йили режали тарзда ўтказилади ва мамлакатнинг стратегик ядровий кучларининг ишончлилигини намойиш этиш ҳамда иттифоқчиларига хавфсизлик кафолатини таъминлашга хизмат қилади. Ракета битта Mark-21 High Fidelity жанговар каллаги билан жиҳозланган бўлиб, Тинч океанидаги махсус синов ҳудудигача 6 700 километр масофани босиб ўтган.

 

Minuteman III — АҚШ армиясида 1970 йилдан бери хизмат қилаётган қаттиқ ёқилғили қитъалараро баллистик ракетадир. Унинг максимал парвоз масофаси 9 500 километрдан ортиқ, оғирлиги тахминан 36 тонна ва ҳаракат тезлиги соатига 24 минг километрга етади. Айни пайтда Қўшма Штатлар бундай 400 дона ракетага эга бўлиб, ҳар бири учтагача ядро каллагини олиб юришга қодир.

 

Ушбу синов Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг Ғарбни “учинчи жаҳон уруши хавфи” билан огоҳлантирган баёнотидан бир кун ўтиб амалга оширилди. Медведев Петербург халқаро юридик форумида сўзлаган нутқида Ғарб мамлакатларининг Москвага нисбатан олиб бораётган сиёсати дунёни глобал можарога яқинлаштираётганини таъкидлади. У, шунингдек, Украинадаги ҳар қандай тинчликпарвар кучлар Россия учун “қонуний ҳарбий нишон” бўлиши мумкинлигини айтди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Россияга етиб бора оладиган ракетани синовдан ўтказди | Zamon.uz