Жаҳон

АҚШ вақтинчалик ҳимоя олган мигрантларни чиқариб юбормоқчи

АҚШ 700 мингга яқин мигрантни чиқариб юборишни режалаштирмоқда.

АҚШ вақтинчалик ҳимоя олган мигрантларни чиқариб юбормоқчи

 

The Washington Post нашрининг ёзишича, АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ҳужжатларига асосланиб, Трамп маъмурияти можароли ҳудудлардан қочиб келган ва вақтинчалик ҳимоя мақомида бўлган қочқинларни мамлакатдан чиқариб юбориш учун 250 миллион долларлик хорижий ёрдам маблағларини сарфлаш режасини ишлаб чиққан.

 

Режада 200 мингдан ортиқ украиналик ва 500 мингга яқин гаитилик мигрантлар депортация қилиниши мумкинлиги айтилган. Улар ҳозирда Байден маъмурияти томонидан берилган “вақтинчалик муҳофаза” дастури асосида АҚШда яшаб келмоқда. Шунингдек, ҳужжатларда афғонлар, фаластинликлар, ливияликлар, суданликлар, сурияликлар ва яманликлар ҳам тилга олинган.

 

Лойиҳага кўра, уларни ватанларига қайтариш харажатлари хорижий ёрдам жамғармаси ҳисобидан қопланган бўлади. Аслида эса бу маблағлар одатда қочқинларга ёрдам кўрсатиш ёки уларнинг ватани барқарорлашгач қайтариш учун ажратилади.

 

БМТ Миграция ташкилоти эса бу тоифадаги одамларни ватанига мажбуран қайтаришни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.

 

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги матбуот котиби Триша Маклафлин бу ҳужжатларни “эскирган” деб атаган ва Украина ёки Гаитига оид ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаганини таъкидлаган.

 

Шунга қарамай, нашрнинг ёзишича, ўтган ҳафта Ички хавфсизлик вазирлиги ва Давлат департаменти 250 миллион доллар маблағ ажратилишини назарда тутувчи ҳужжатни имзолаган. Унда депортация жараёни тасвирланган, бироқ айнан қайси давлат фуқаролари ҳақида экани очиқланмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ вақтинчалик ҳимоя олган мигрантларни чиқариб юбормоқчи | Zamon.uz