Жаҳон

Германия рекорд даражадаги банкротликка дуч келмоқда

2024 йилда 200 мингга яқин компаниялар ёпилган.

Германия рекорд даражадаги банкротликка дуч келмоқда

 

Германияда 2024 йил давомида 196 100 та компания фаолиятини тўхтатди, бу эса сўнгги ўн йил ичида кузатилган энг юқори кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда ZEW (Эвропа иқтисодий тадқиқотлар маркази) ва Средитреформ кредит компанияси томонидан ўтказилган қўшма тадқиқоти хабар бермоқда.

 

Статистикага кўра, банкротлик ҳолатлари ўтган йилга нисбатан 16 фоизга ошган. Мутахассислар бу ҳолатга асосий сабаб сифатида энергиянинг қимматлашуви, саноат ишлаб чиқаришининг қисқариши ҳамда экспорт ҳажмининг заиф тикланишини кўрсатишган.

 

Инқироз айниқса энергия талаб қиладиган саноат (ёпилишлар 26 фоизга ошган) ва юқори технологияли компаниялар (24 фоизга ошган) учун оғир бўлди. Энг кўп зарар кўрган соҳалардан яна бири — кимё ва фармацевтика: бу сегментда 360 га яқин корхона банкротликка учраган.

 

Экспертлар бу ҳолатни бир нечта омиллар билан боғлашмоқда: глобал рақобатнинг кучайиши, ортиқча бюрократия, демографик инқироз фонида малакали ишчи кучи танқислиги ва ички бозордаги босимлар Германиядаги тадбиркорлик муҳитини издан чиқармоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Германия рекорд даражадаги банкротликка дуч келмоқда | Zamon.uz