Қатар Доналд Трампга самолёт совға қилди
Унинг қиймати 400 миллион долларга тенг.

Маълум қилинишича, АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Қатарнинг Доналд Трампга совға қилган, қиймати 400 миллион долларга тенг Boeing 747 самолётини расман қабул қилган.
Ушбу самолёт келажакда АҚШ президентининг расмий лайнери сифатида фойдаланилиши режалаштирилган. Пентагон матбуот котиби Шон Парнеллнинг сўзларига кўра, самолётга президент ташувлари учун зарур бўлган хавфсизлик ва функционал тизимлар интеграция қилинади.
Аввалроқ, май ойида Қатарнинг Трампга “учувчи сарой” деб аталадиган самолётни совға қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ бу ҳаво кемаси “Air Force One” стандартларига мос келиши учун тўлиқ қисмларга ажратилиб, қайта йиғилиши, замонавий хавфсизлик, алоқа ва бошқарув тизимлари билан жиҳозланиши зарур. Бу жараён бир неча йил ва миллиардлаб доллар талаб қилади.
Қолаверса, АҚШ қонунчилигига кўра, ҳукумат ходимлари 480 доллардан юқори баҳога эга хорижий совғаларни қабул қила олмайди — улар автоматик тарзда давлат мулкига айлантирилади.
Доналд Трамп эса бу совғани танқид қилган сиёсий рақибларини “фирибгарлар” ва “омадсизлар” деб атаб, туҳфа қабул қилиш бўйича билдирилган эътирозларга жавобан бундай фикрларни рад этди.







