Россия–Украина музокаралари Ватиканда давом этиши мумкин
Ушбу музокараларда АҚШ делегацияси ҳам иштирок этади.

Хабарларга кўра, Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокараларининг навбатдаги босқичи 2025 йил июнь ойининг ўрталарида Ватиканда ўтказилиши мумкин.
Мазкур учрашувда АҚШ делегацияси ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Уларга давлат котиби ва Америка президентининг миллий хавфсизлик бўйича вақтинча ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Марко Рубио ҳамда Украина бўйича махсус элчи Кит Келлогг раҳбарлик қилади.
Аввалроқ, янги Папа Лео XIV Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этишга ёрдам бериш ниятини билдирган ва Ватиканни музокаралар учун майдон сифатида тақдим қилишга тайёр эканини маълум қилган эди. Бу ташаббус АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан олқишланди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 16 май куни Россия ва Украина вакиллари Истанбулда музокара ўтказган эди.







