Жаҳон

2026 йилда самолётларда “тик ўриндиқлар” пайдо бўлиши мумкин

Бу самолётлардаги сиғим миқдорини 20 фоизга ошириши кутилмоқда.

2026 йилда самолётларда “тик ўриндиқлар” пайдо бўлиши мумкин

 

Европанинг айрим арзон авиакомпаниялари 2026 йилдан бошлаб йўловчиларни тик ҳолатда ташишга мўлжалланган махсус ўриндиқларни синовдан ўтказишга тайёрланмоқда.

 

Лойиҳа арзон авиақатновлар сиғимини ошириш ва харажатларни камайтиришга йўналтирилган. “Туриб учиш” концепцияси асосида ишлаб чиқилган ўриндиқлар велосипед ёки от эгарига ўхшаш бўлиб, йўловчиларга фақат ярим эгилган ҳолатда турганча жойлашишга имкон беради. Ҳар бир жой хавфсизлик камарлари билан жиҳозланади.

 

Ўриндиқларни италиялик Aviointeriors компанияси ишлаб чиқмоқда ва бу янгилик жорий этилгач, самолётдаги умумий сиғим 20 фоизга ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ лойиҳа ҳали расмий тасдиқланмаган ва авиакомпаниялар бу борада оммага аниқ баёнот бермаган.

 

Ижтимоий тармоқларда бу ғоя кескин танқидга учради. Фойдаланувчилар ҳазил билан “яқин орада йўловчилар қанотга кислород ниқоби билан боғланишади”, деган изоҳлар билан фикр билдиришган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

2026 йилда самолётларда “тик ўриндиқлар” пайдо бўлиши мумкин | Zamon.uz