Жаҳон

АҚШда болалар орасида семириш хавфи ошмоқда

Мамлакатда ҳар йили семизлик туфайли 1,35 миллиард доллар сарфланмоқда.

АҚШда болалар орасида семириш хавфи ошмоқда

 

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатда болалар саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммоларга эътибор қаратди. Хабарларга кўра, Оқ уйда ўтказилган тадбирда Трамп сўнгги йилларда АҚШда болалар орасида семизлик ҳолатлари сезиларли даражада ошганини таъкидлади.

 

“Агар 1960 йилларда болаларнинг бор-йўғи 5 фоизи ортиқча вазнга эга бўлган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 20 фоиздан ошиб кетган”, — деди Трамп. У, шунингдек, мамлакатдаги болаларнинг 40 фоизида камида битта сурункали касаллик борлигини, 31 боладан биттасида эса аутизм аниқланаётганини билдирди. Таққослаш учун, бир неча ўн йил олдин бу кўрсаткич 10 000 боладан 1 нафарни ташкил этган.

 

Трамп, шунингдек, семизлик нафақат болалар орасида, балки ҳарбий хизматда ҳам жиддий оқибатларга олиб келаётганини эслатди. Аввалроқ маълум қилинганидек, АҚШ ҳарбийлари ҳар йили семизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун 1,35 миллиард доллар сарфлайди. Бу маблағнинг асосий қисми — 1,25 миллиард доллар тиббий даволаш харажатларига тўғри келади. Яна 99 миллион доллар эса маҳсулдорлик пасайишидан келиб чиқадиган йўқотишлар билан боғлиқ.

 

Мутахассисларнинг фикрича, ҳарбийлар орасида жисмоний тайёргарлик талабларининг пасайтирилиши ушбу харажатларнинг ошишига олиб келган.

custom img

Туркманистонда Ўзбекистон SIM карталарига қарши рейдлар бошланди

Бунга Тошҳовуз вилоятида бир эркакнинг олти нафар фарзанди ва ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар интернетда кенг тарқалиб кетгани сабаб бўлиши мумкин.

custom img

ЖЧ учун танланган ҳакам 38 ёшида вафот этди

Унга нисбатан жинсий тажовуз айбловлари қўйилганидан сўнг ФИФА уни ҳакамлар рўйхатидан чиқарган эди.

custom img

Эрон Қувайтдаги АҚШ нишонларига ҳужум қилди

АҚШ Эроннинг бир қатор ҳарбий объектларига зарба берди, Теҳрон эса минтақадаги АҚШ нишонларига жавоб ҳужумларини амалга оширди.

custom img

АҚШ Эроннинг қурол ишлаб чиқариш қувватининг 84 фоизини йўқ қилди

АҚШ президенти Эрон ҳарбий саноатига катта зарар етказилганини таъкидлади.

custom img

“Бу пиар ҳам, болаларни сиёсатга жалб қилиш ҳам эмас” — Садир Жапаров қизи ҳақидаги баҳсларга муносабат билдирди

Қирғизистон президенти фарзандларининг сиёсат ва давлат ишларига аралашишига йўл қўймаслигини таъкидлади.

custom img

Хитойга қарамликни камайтириш Ғарбга 23,6 триллион долларга тушиши мумкин

Арзон Хитой товарларини маҳаллий товарлар билан алмаштириш инфляцияни тезлаштириши мумкин.

custom img

Трамп АҚШ Ҳормузнинг “қўриқчиси” бўлишини айтди

Доналд Трамп бўғоз орқали ташиладиган юклардан 20 фоиз миқдорида бож ундириш режасини маълум қилди. Эрон эса буни рад этди.

custom img

Ироқда коррупцияга қарши кампания доирасида 375 килограмм олтин мусодара қилинди

Мусодара қилинган олтин коррупцияда гумонланаётган собиқ нефть вазири ўринбосари Аднан ал-Жумайлийга оид жиноят иши доирасида аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"