Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашди
Трамп томонларни музокаранинг ижобий натижаси билан табриклади.

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасида йирик ҳарбий асирлар алмашинуви муваффақиятли якунлангани ҳақида эълон қилди.
"Бугун Россия ва Украина ўртасида катта ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Музокараларнинг ижобий натижаси билан ҳар икки томон вакилларини табриклайман", — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Истанбулда ўтказилган учрашувда Россия ва Украина делегациялари "1000 га 1000" форматида ҳарбий асирлар алмашинуви бўйича келишувга эришган эди. 22 май куни эса томонлар озод қилиниши керак бўлган шахслар рўйхатини бир-бирларига топширган.







