Ветнамда Telegram блокланади
Бунга фирибгарлик ва гиёҳвандликка қарши кураш сабаб бўлмоқда.

Ветнам ҳукумати 2 июнга қадар Telegram мессенжерини бутунлай блоклашга қарор қилди. Бу чорага сабаб сифатида платформанинг жиноятчиликка қарши курашда расмийлар билан ҳамкорликдан бош тортгани кўрсатилди.
Реутерсънинг хабарига кўра, мамлакат полицияси Telegramдаги 9,600 га яқин маҳаллий каналнинг 68 фоизини фирибгарлик, гиёҳванд моддалар савдоси ва айрим ҳолларда терроризмга оид контент билан боғлаган.
Ҳукумат қарорининг бажарилиши телекоммуникация операторларига юклатилган бўлиб, улар бу ҳақда Ветнам киберхавфсизлик департаментига ҳисобот беришга мажбур.







