Жаҳон

Европа мамлакатлари урушга тайёр туришга чақирилди

Нидерландияда Европадаги инқирозга тайёргарлик кучаймоқда.

Европа мамлакатлари урушга тайёр туришга чақирилди

 

Европа Иттифоқининг саккиз етакчи давлати, жумладан Нидерландия, Болтиқбўйи мамлакатлари, Финляндия, Швеция, Бельгия ва Люксембург, бугунги геосиёсий таҳдидлар фонида фуқароларнинг уруш ва табиий офатларга тайёргарлигини кучайтиришга чақирмоқда.

 

Брюсселда бўлиб ўтган учрашувда давлатлар вакиллари инқирозга қарши чидамлиликни ошириш, ягона огоҳлантириш тизимларини жорий этиш, стратегик захираларни тўплаш ва ҳимоя иншоотларини ривожлантириш бўйича режаларни муҳокама қилишди. Нидерландия Адлия вазири Девид ван Вилнинг сўзларига кўра, “бугунги мураккаб сиёсий муҳитда катта можаро эҳтимоли реал таҳдидга айланган”.

 

Расмийларга кўра, ҳарбий сценарийларга тайёргарлик кўриш табиий ва техноген офатларга жавобан имкониятларни автоматик равишда кучайтиради. Нидерландия аллақачон “фавқулодда ёрдам пунктлари” тизимини ишга туширган бўлиб, бу модель бутун Европа миқёсида татбиқ этилиши мумкин.

 

Иштирокчилар Европа Комиссиясини қитъани таҳдидлар бўйича тезкор баҳолаш ишларини бошлашга ундади. Шунингдек, улар баъзи давлатларнинг аҳоли орасида ваҳима тарқалишидан чўчиб, зарур тайёргарлик чораларини кўрмаётганини танқид қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европа мамлакатлари урушга тайёр туришга чақирилди | Zamon.uz