Британия зўравонларга нисбатан кимёвий кастрацияни жорий этади
Бу 20 та қамоқхонада синов тариқасида қўлланилади.

Британия ҳукумати жинсий жиноят содир этган шахсларга нисбатан кимёвий кастрация – жинсий истакни пасайтирувчи дорилар билан даволаш чораларини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу чора қайта жиноят содир этиш хавфини камайтириш ва ортиқча юклама остидаги қамоқхоналарда жой бўшатишга қаратилган.
Адлия вазири Шабана Махмуд парламентда бу усул дастлаб икки ҳудуддаги 20 та қамоқхонада синов тариқасида қўлланилишини эълон қилди. У, шунингдек, келажакда бу амалиётни мажбурий қилиш эҳтимоли ҳам кўриб чиқилаётганини билдирди.
Тадқиқотларга кўра, бундай даво жиноятчиларнинг яна жиноят содир этиш эҳтимолини 60 фоизгача камайтириши мумкин. Ҳозирда бу усул Германия ва Данияда ихтиёрий тарзда, Полшада эса айрим ҳолларда мажбурий асосда қўлланади.







