Жаҳон

Энди iPhone телефонлар Америкада ишлаб чиқарилиши мумкин

Трамп ишлаб чиқариш заводларини АҚШга кўчирмоқчи.

Энди iPhone телефонлар Америкада ишлаб чиқарилиши мумкин

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Apple компаниясини iPhone смартфонларини хорижда эмас, балки бевосита АҚШ ҳудудида ишлаб чиқаришга чақирди. Унга кўра, агар компания бу талабларга жавоб бермаса, Apple маҳсулотларига 25 фоизлик бож жорий қилиниши мумкин.

 

"Мен Тим Кукка (Apple бош директори) бир неча бор шуни айтганман: iPhone'лар Ҳиндистон ёки бошқа жойларда эмас, айнан АҚШда ишлаб чиқарилиши ва йиғилиши керак. Акс ҳолда, улар камида 25 фоизлик бож тўлайди", — деб ёзди Трамп Truth Social платформасидаги саҳифасида.

 

Айни пайтда iPhone ишлаб чиқаришнинг катта қисми Хитойда амалга оширилади — бу мамлакат дунё бозорига етказилаётган қурилмаларнинг 75 фоизидан ортиғини ишлаб чиқармоқда. Ҳиндистон эса сўнгги йилларда ишлаб чиқаришда сезиларли ўсишга эришиб, ҳозирда глобал iPhone ишлаб чиқаришнинг 18 фоизини ташкил қилмоқда. 2024–2025 молия йили давомида Apple Ҳиндистонда тахминан 14 миллиард долларлик смартфон ишлаб чиқарган.

 

Трампнинг бу баёноти Apple'нинг етказиб бериш занжири ва глобал ишлаб чиқариш стратегиясига сезиларли босим ўтказиши мумкин. Компания ҳали ушбу даъвога расмий муносабат билдирмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Энди iPhone телефонлар Америкада ишлаб чиқарилиши мумкин | Zamon.uz