Жаҳон

Францияда Telegram орқали фаолият юритган педофил тармоғи фош этилди

Бу 10 ойлик тергов натижасидир.

Францияда Telegram орқали фаолият юритган педофил тармоғи фош этилди

Францияда катта жамоатчилик эътиборини тортган жиноят фош этилди. Мамлакатда вояга етмаганларни ҳимоя қилиш бошқармаси Telegram мессенжерида фаолият юритган педофиллар тармоғини аниқлаб, 55 эркакни ҳибсга олди. Операция душанбадан пайшанбагача давом этди ва бутун мамлакат бўйлаб ўтказилди.

 

Ҳибсга олинганлар 25 дан 75 ёшгача бўлиб, улар 2024 йил ёзида ҳибсга олинган ва ўз фарзандларига нисбатан зўравонлик қилган хавфли жиноятчи билан Телеграм орқали алоқа қилганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Франция Вояга етмаганлар билан боғлиқ жиноятлар бўйича OFMIN оператив бўлинмаси раҳбари Квентин Беван маълум қилди.

 

Беваннинг айтишича, ҳибсга олинганлар орасида ҳар хил касб вакиллари, давлат хизматчилари, ҳарбийлар бор. Францияда болалар устидан жинсий зўравонлик материалларини сақлаш ва тарқатиш учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 100 000 евро (112 747 АҚШ доллари)гача жарима жазоси белгиланган.

 

Telegram вакили Реми Вон берган баёнотида компания 2025 йилда болаларга нисбатан зўравонликка оид контент билан боғлиқ 367 мингдан ортиқ гуруҳ ва канални ўчириш бўйича чоралар кўрганини билдирди.

 

Бу Telegram билан боғлиқ Франциядаги илк можаро эмас. 2024 йил августида Telegram асосчиси Павел Дуров Париждаги Бурже аэропортида ҳибсга олинган эди. Унга қарши зўравонлик материалларини тарқатиш сиёсатини етарли даражада назорат қилмаганлик каби айбловлар қўйилган. Кейинчалик Дуров ушбу айбловларни рад этган ва ҳукумат уни “бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатлари учун уни шахсан жавобгар қилишга” уринаётганини таъкидлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.