Жаҳон

Россия армияси "уч карра бўғувчи ҳалқа" тактикасини қўлламоқда

Россия бу услубни баҳорда синаб кўрган.

Россия армияси "уч карра бўғувчи ҳалқа" тактикасини қўлламоқда

Россия армияси Украина фронтида янги "уч карра бўғувчи ҳалқа" деб номланган тактикани қўлламоқда. Бу ҳақда Британиянинг Тҳе Телеграпҳ нашри хабар берди.

 

Ушбу тактикага кўра, аввал ерда ҳужум қилиниб, Украина Қуролли Кучлари жойида ушлаб турилади. Сўнгра дронлар ёрдамида орқага чекиниш йўллари ёпилади. Якунда эса аниқ мўлжалланган бошқарилувчи бомба зарбалари билан якуний ҳужум амалга оширилади.

 

Бу услуб Украинага оғир танловни юклайди — позицияларни тарк этмасдан оғир йўқотишларга учраш ёки ҳаракатда бўлиб, дрон ва бомба ҳужумларига нишон бўлиб қолиш.

 

Украина хавфсизлик ва ҳамкорлик маркази раҳбари Серҳии Кузаннинг айтишича, бу стратегия бутун Россия армияси томонидан қўлланмоқда ва “чарчатиш уруши” сифатида баҳоланмоқда. Россия бу услубни эрта баҳорда синаб кўрган бўлсада, охирги икки ойда фронт бўйлаб кенгайтирган.

 

Россиянинг ресурслар танқислиги ва кўплаб муваффақиятсиз ҳужумларига қарамай, у аскарлар захираси ва дронлар билан бошқариладиган бомбаларни тез ишлаб чиқариш имкониятига таянмоқда. Украина ҳарбийлари шу йил бошидан бери 1 159 та Россия танки ва 2 500 дан ортиқ зирҳли техникани йўқ қилганини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия армияси "уч карра бўғувчи ҳалқа" тактикасини қўлламоқда | Zamon.uz