Россия мигрантларга сим-карта сотиб олишни чекламоқда
Энди мигрантлар фақат битта сим-картадан фойдалана олади.

Ҳозирда Россияда хорижликлар ўз номларига 10 тагача СИМ-карта расмийлаштира оладилар. Бироқ Давлат Думасида бу тартибни ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Мигрантларга фақат битта телефон рақамига эга бўлиш ҳуқуқини қолдириш режалаштирилмоқда.
Қонунчилар бу чеклов терроризм, жосуслик, фирибгарлик ва киберхавфларга қарши курашиш учун зарур деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, кўп сонли телефон рақамлари ноқонуний фаолиятни яшириш учун қулай шароит яратади.
Тегишли қонун лойиҳаси ҳозирча муҳокама босқичида бўлиб, тасдиқланса, бу мигрантлар учун алоқа воситаларидан фойдаланишда жиддий чекловларга олиб келади.







