Таиландда полиция вертолёти қулаб тушди
Фожиа оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.

Таиланднинг Прачуапхирикҳан провинциясида полицияга тегишли Bell 212 русумли вертолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса 24 май куни пойтахт Бангкокдан жанубда жойлашган машҳур Хуахин курорт шаҳридан 40 километр узоқликда содир бўлди.
Маҳаллий “Матичон” газетасининг ёзишича, ҳалокат натижасида уч нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда бўлганлардан бири парашют ёрдамида самолётдан сакраб қочишга муваффақ бўлган.
Таиланд ҳаво кучлари ва фавқулодда хизматлар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Айни пайтда ҳукумат томонидан тергов ишлари бошлаб юборилган – ҳалокат сабаблари, техник носозлик ёки инсон омили бор-йўқлиги ўрганилмоқда.







