Жаҳон

Журналистларнинг Пентагонга кириши тақиқланди

АҚШ Мудофаа вазири журналистларга қарши янги чоралар кўрмоқда.

Журналистларнинг Пентагонга кириши тақиқланди

 

Reuters агентлигининг ёзишича, АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Пентагон биноларида журналистларнинг эркин ҳаракатланишига чек қўювчи янги фармон чиқарди. Унга кўра, матбуот вакиллари эндиликда кўплаб ҳарбий иншоотларга махсус рухсатсиз кира олмайди. Ҳегсет бу қарорни “махфий разведка маълумотларини ҳимоя қилиш зарурияти” билан изоҳлади.

 

Аммо бу қарор АҚШда матбуот эркинлиги учун хавотирли ҳолат сифатида баҳоланмоқда. Пентагон Матбуот Уюшмаси янги тартибга кескин муносабат билдириб, бундай чеклов “матбуот эркинлигига тўғридан-тўғри таҳдид” эканини таъкидлади.

 

“Журналистлар Пентагоннинг махфий бўлмаган ҳудудларига ўнлаб йиллар давомида, ҳар хил сиёсий маъмуриятлар даврида, жумладан, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг ҳам ҳеч қандай хавфсизлик эътирозисиз эркин кира олишган. Эндиликда бу анъана бузилмоқда”, — дейилади баёнотда.

 

Манбаларга кўра, Ҳегсетнинг бу қарори фақат хавфсизлик масаласи билан эмас, балки ОАВ билан узоқ давом этаётган зиддиятлар билан ҳам боғлиқ. У илгари ҳам бир неча бор журналистларни ўзига қарши “фитна уюштиришда” айблаган. Бу ҳолат, айниқса, Сигнал мессенжерида расмийлар ўртасидаги махфий суҳбатларнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ муаммолар фонида кучайган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Журналистларнинг Пентагонга кириши тақиқланди | Zamon.uz