Жаҳон

Маск сиёсий фаолликдан воз кечди

Бунга унинг сиёсатдан кўнгли қолганлиги сабаб бўлмоқда.

Маск сиёсий фаолликдан воз кечди

 

Америкалик миллиардер Илон Маск сиёсий фаолликдан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда у Bloomberg нашрига берган интервьюсида баёнот бериб, “Мен шундоқ ҳам етарлича иш қилдим”, — деди.

 

Бироқ The Washington Post газетаси Маскга яқин манбаларга таяниб ёзишича, бу қарорнинг ортида оддийгина чарчоқ эмас, балки сиёсатдан кўнгли қолганлиги ётади.

 

“Охирги бир йил давомида сиёсат Маск ҳаётида марказий ўринни эгаллаган эди. Аммо эндиликда у бунга нисбатан қизиқишини йўқотган”, — дейди манбалардан бири.

 

Газетанинг ёзишича, Маск ўзининг молиявий қудрати орқали АҚШ сиёсий тизимига таъсир ўтказишига ишонган. Аммо воқелик унинг кутганидек бўлмай, бу уринишлар кўнгилсизлик билан якунланган. Сиёсий саъй-ҳаракатларининг кутилган самара бермагани Маскни умидсизликка туширган.

 

Шунингдек, манбаларнинг таъкидлашича, Маскнинг бундай қарорга келишида нафақат сиёсий натижаларнинг сустлиги, балки бу фаолиятнинг шахсий ва молиявий харажатлар жиҳатидан ортиб бораётгани ҳам роль ўйнаган.

 

Бундан ташқари, у ўз хавфсизлиги ва оиласининг тинчлиги борасида тобора кўпроқ хавотир ола бошлаган. Бу эса унинг сиёсий майдондан чекиниш қарорини янада қатъийлаштирган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.