Австралияда кучли тошқинлар кузатилмоқда
30 мингдан ортиқ аҳоли изоляцияда қолган.

Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс штатида юзага келган кучли сув тошқинлари туфайли камида 32 минг нафар фуқаро изоляция қилинган.
Расмийларнинг маълум қилишича, тошқинлардан энг кўп зарар кўрган ҳудудларда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятларга қарши курашиш учун 200 кишилик авария-қутқарув бригадалари сафарбар этилган.
Ҳозирча тўлиқ изоляцияга тушиб қолган 14 та шаҳар рўйхатга олинган.
Маҳаллий ҳокимият аҳолига ҳушёрлик ва эҳтиёт чораларига амал қилишни тавсия қилмоқда. Минтақада об-ҳаво шароитлари ҳали ҳам беқарорлигича қолмоқда.







