Жаҳон

Австрия муҳожирларни қабул қилишдан воз кечиши мумкин

Австрия 2026 йилдан бошлаб мигрантлар оилаларини мамлакатга киритиш тўлиқ тақиқламоқчи.

Австрия муҳожирларни қабул қилишдан воз кечиши мумкин

 

Австрия ҳукумати муҳожирларнинг 2026 йил ўрталарида оила билан бирлашиш ҳуқуқини бутунлай чеклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат канцлери Кристиан Штокер ва ички ишлар вазири Герхард Карнер Financial Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Расмийлар таъкидлашича, Австрияда муҳожирлар оқими мамлакатнинг таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар тизимига катта босим қилмоқда. Шу сабабли ҳукумат мигрантларнинг қариндошлари билан бирлашишига чеклов қўювчи квоталар жорий этишни режалаштирмоқда. “Бу квота нолга тенг бўлиши ҳам мумкин”, — деди Карнер.

 

Унинг сўзларига кўра, Австрия мактабларида немис тилини билмайдиган болалар сони кескин ошган, бу эса таълим тизимининг сифатига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, расмийлар муҳожир болалар, айниқса Суриядан келганлар орасида жиноятчилик даражаси ошганини қайд этишди. Сўнгги беш йил ичида улар томонидан мингга яқин қонунбузарлик ҳолати аниқланган.

 

Бироқ бу ташаббус Европа Иттифоқидаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойиллари билан зиддиятга боради. Қочқинлар ва уларнинг оилаларини бирлаштириш ҳуқуқи Европа Инсон ҳуқуқлари конвенцияси томонидан кафолатланган.

 

Шунга қарамай, 22 май куни Австрия ва яна саккизта Европа давлати Европа Инсон ҳуқуқлари судини конвенцияни “ҳаддан ташқари кенг талқин қилаётганликда” танқид қилиб, жиноят содир этган муҳожирларни чиқариб юборишни соддалаштиришга чақирган эди.

 

Австрия ҳукумати аввалроқ, 12 март куни, айниқса Сурия ва Афғонистондан келган қочқинлар оқими сабабли оилаларни бирлаштириш ҳуқуқини вақтинча тўхтатган эди. Расмий статистикага кўра, 2023 йилда ушбу дастур орқали 9,300 киши, 2024 йилда эса 7,800 киши мамлакатга кирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Австрия муҳожирларни қабул қилишдан воз кечиши мумкин | Zamon.uz