Францияда электр таъминоти узилди
Охирги узилиш деярли 50 минг кишини электрсиз қолдирган эди.

Франциянинг жанубидаги Нитсса шаҳрида электр таъминоти вақтинча узилиб қолди. Бу ҳолат 25 май куни шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган трансформатор станциясида юзага келган ёнғин билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ле Фигаро нашрининг ёзишича, жанубий Францияда кетма-кет содир бўлган иккита йирик электр узилиши ҳолати мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов қилинмоқда. Мутасаддилар ушбу ҳодисалар ортида қасддан қилинаётган ҳаракатлар бор-йўқлигини ўрганмоқда.
Француз ОАВ маълумотларига кўра, охирги узилиш деярли 50 минг кишини электрсиз қолдирган. Айни пайтда электр таъминоти тўлиқ тикланган.







