Жаҳон

Покистоннинг Ҳиндистон авиакомпанияларига нисбатан ҳаво тақиқи узайтирилди

Ҳиндистон авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудуди 24 июнгача ёпиқ ҳолда қолдирилади.

Покистоннинг Ҳиндистон авиакомпанияларига нисбатан ҳаво тақиқи узайтирилди

 

Покистон ҳукумати Ҳиндистон авиакомпанияларига мамлакат ҳаво майдонидан фойдаланишни тақиқловчи қарорни яна бир ойга-24 июнгача узайтирди. Бу ҳақда Dawn нашри Покистон аэропортлар бошқармасининг расмий баёнотига таяниб хабар берди.

 

“Покистон ҳаво ҳудудидан Ҳиндистон самолётларининг фойдаланишига қўйилган чеклов 24 июнгача амал қилади”,— дейилади баёнотда. Унга кўра, Ҳиндистон авиакомпаниялари томонидан хизмат кўрсатиладиган рейслар Покистон ҳаво ҳудудида амалга оширилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, 24 апрель куни Покистон Ҳиндистоннинг барча авиакомпаниялари учун ўз ҳаво ҳудудини бир ойга ёпган эди. Ушбу қарорнинг узайтирилишига нималар сабаб бўлгани ҳозирча расман очиқланмаган, аммо икки давлат ўртасидаги мураккаб геосиёсий муносабатлар бу қарорга таъсир қилган бўлиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Покистоннинг Ҳиндистон авиакомпанияларига нисбатан ҳаво тақиқи узайтирилди | Zamon.uz