Хитойнинг Тайванга нисбатан таҳдиди кучаймоқда
Хитой армиясидаги ислоҳотлар Ғарбда хавотир уйғотмоқда.

Хитой Халқ Озодлик Армияси ўз ҳарбий қудратини шу даражада кучайтирдики, у исталган вақтда ҳарбий ҳаракатларга киришишга тайёр ҳолга келган. Бу ҳолат айниқса Тайван атрофида кескинликни оширмоқда. Бу ҳақда Финансиал Тимес нашри ҳарбий манбалар ва экспертларга таяниб хабар бермоқда.
Тайваннинг юқори лавозимли расмийлари хабарларига кўра, Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари ва ракета бўлинмалари “тинчликдан уруш ҳолатига ўтишга” тайёр даражада ривожланган. Маълумотларга кўра, Пекин ҳозирда Тайван бўғозидаги кириш портлари яқинида амфибия қўшинларини узлуксиз машқ қилдираётгани, ҳаво кучларининг жанговар тайёргарлигини доимий равишда синовдан ўтказаётгани ва оролга исталган нуқтада зарба бера оладиган ракета тизимларини фаол синаётганини кузатиш мумкин.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бу ҳарбий тайёргарликлар нафақат Тайван учун, балки АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари учун ҳам жиддий хавотир уйғотмоқда. Хитой эса бундай ҳаракатларини ўз ҳудудий яхлитлигини таъминлаш деб атамоқда.







