Жаҳон

Европа Иттифоқи USAID ўрнини эгаллашга тайёрланмоқда

Европа Иттифоқ демократияни тарғиб қилишга урғу беради.

Европа Иттифоқи USAID ўрнини эгаллашга тайёрланмоқда

 

Европа Иттифоқи учинчи дунё мамлакатларида АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги — USAID'дан бўшаган ўринни ҳеч бўлмаганда қисман тўлдиришни мақсад қилмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг дипломатия раҳбари Кая Каллас Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқининг Ривожланиш кенгаши йиғилишида маълум қилди.

 

Калласнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи вакиллари USAID'нинг ривожланиш бўйича ташаббуслардан чекинишини муҳокама қилган ва бу бўшлиқни Европа демократик қадриятлари билан тўлдириш имкониятини кўриб чиққан.

 

“Биз USAID ўрнини тўлиқ эгаллай олмаймиз, лекин Европа устувор йўналишларига — демократия, оммавий ахборот воситалари эркинлиги, инсон ҳуқуқлари ва адолатли бошқарувга — эътибор қаратамиз”, — деди Каллас.

 

Эслатиб ўтамиз, 3 февраль куни АҚШ ҳукумати USAID'нинг халқаро молиялаштириш дастурларини кескин қисқартирди. 10 март куни эса вақтинча агентлик раҳбари этиб тайинланган давлат котиби Марко Рубио USAID дастурларининг 83 фоизи тўхтатилганини маълум қилган эди.

 

Бунинг ўрнига АҚШ ҳукумати 2,9 миллиард долларлик янги махсус жамғарма тузишни режалаштирмоқда. Жамғарма халқаро инқирозларга тезкор жавоб қайтариш, муҳим стратегик шериклар — хусусан, Ҳиндистон ва Иордания билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамда Хитой каби рақобатчиларга қарши чоралар кўришни назарда тутади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европа Иттифоқи USAID ўрнини эгаллашга тайёрланмоқда | Zamon.uz