Гарвард университети морг ходими 5 йил давомида инсон қолдиқларини сотган
У бу ишини рафиқаси билан бирга қилган.

АҚШнинг Гарвард университети собиқ ходими рафиқаси билан бирга инсон қолдиқларини ўғирлаб, сотганини тан олди.
Маълум қилинишича, 57 ёшли Седрик Лож Гарвард тиббиёт мактабидаги морг менежери бўлиб ишлаган. Текширув давомида у 5 йил давомида инсон қолдиқларини ўғирлагани аниқланган. Қолдиқлар ўз жасадларини илм-фанга фойдаланиш учун васият қилган одамларга тегишли бўлган. Университет ходими бош, мия, тери ва суякларни сотган.
Седрикка бу ишда хотини Дениз ёрдам берган. Бир мижоз унга уч йил давомида 37 минг доллар тўлаган. Бундан ташқари морг ходимидан иккита юз ва тери ҳам сотиб олинган.







