Ливерпулда автомобиль оломонни босиб кетди
Оқибатда 47 киши жароҳатланган.

2025 йил 26 май куни Англиянинг Ливерпул шаҳрида "Ливерпул" футбол клубининг Премер-лига ғалабасини нишонлаш чоғида фожиали ҳодиса юз берди. Water Street кўчасида 53 ёшли эркак автомобилни оломон устига ҳайдаган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 47 киши жароҳат олган, улардан 27 нафари касалхонага ётқизилган, икки нафарининг аҳволи оғир. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи одамлар билан тортишгач, машинани оломонга ҳайдаганини билдирган. Полиция ҳайдовчини қўлга олган ва ҳодиса террорчилик ҳаракати эмаслигини маълум қилган.
"Ливерпул" клуби байрамдаги бу фожиани қоралаб, жабрланганларга ёрдам кўрсатишни ва терговга ҳамкорлик қилишини билдирган. Ҳодиса бўйича тергов давом этмоқда.







