Саудия Арабистони спиртли ичимликларга тақиқни бекор қилмайди
Мавжуд қонун 73 йилдан бери амал қилади.

Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатда 73 йилдан бери амал қилиб келаётган спиртли ичимликларга бўлган тақиқни бекор қилиш режалари мавжуд эмаслигини маълум қилди.
Бу баёнот аввалроқ 2034 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик доирасида спиртли ичимликларни назорат остида сотишга рухсат берилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга жавобан берилди.
Илгарироқ айрим оммавий ахборот воситаларида 2026 йилдан бошлаб сайёҳлик ҳудудларида пиво ва шароб каби маҳсулотларни истеъмол қилишга рухсат берилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ расмий доиралар бу маълумотларни рад этди ва тақиқ амалда қолишини тасдиқлади.







