Жаҳон

TikTok АҚШда ходимларни қисқартиришни бошлади

Аввалроқ TikTok  Shop АҚШдаги ходимларини оммавий бўшатган эди.

TikTok АҚШда ходимларни қисқартиришни бошлади

TikTok  ўзининг электрон тижорат бўлимида қатор ташкилий ўзгаришлар доирасида АҚШдаги ходимларни ишдан бўшатишни бошлади. Бу жараён компаниянинг йирик брендлар билан ишловчи глобал мижозлар бўлинмаси ходимларига бевосита таъсир қилмоқда.

 

TikTok  электрон тижорат раҳбари Му Қинг томонидан юборилган ҳужжатда, ўзгаришлар “жамоанинг узоқ муддатли ўсишини таъминлаш учун операцион моделни қайта кўриб чиқиш” асосида амалга оширилаётгани айтилган.

 

Ходимлар чоршанба куни эрталабдан ишдан бўшатилгани ҳақида хабар олган. Айримларига икки ойлик маъмурий таътил ва компанияда ишлаган йилларига қараб компенсация пакетлари таклиф этилган. Ҳозирча ишдан бўшатилганлар сони расман эълон қилинмаган.

 

Бу қисқартиришлар TikTok'нинг АҚШдаги электрон тижорат сегментида иқтисодий ноаниқлик ва бозор секинлашуви фонида амалга оширилмоқда. Хусусан, Трамп маъмуриятининг янги бож сиёсатлари бу ҳолатга таъсир қилган.

 

Аввалроқ, апрель ойида TikTok Shop раҳбарияти ҳам қисқартиришга учраган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

TikTok АҚШда ходимларни қисқартиришни бошлади | Zamon.uz